Японияда 7,4 магнитудали зилзила рўй берди, қурбонлар бор

TOKYO. Кyodo - Kazinform – Чоршанбага ўтар кечаси Япония шимоли-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди, натижада 12 префектурада уч киши ҳалок бўлди, 160 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда Kazinform Кyodo ахборот агентлигига таяниб.
None
None

Бош вазир Фумио Кисида пайшанба куни расмийлар тўртта ўлим ҳолатини текшираётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йил 11 март куни соат 23:36 да, 6,1 магнитудали зилзиладан икки дақиқа ўтиб, Мияги ва Фукусима префектураларида 6,0 магнитудали зилзила қайд этилганди.

Япония сейсмик интенсивлик шкаласи бўйича максимал балл 7 баллни ташкил қилади.

«Биз офат оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўряпмиз», — деди Кисида парламент йиғилишида.

Вазирлар маҳкамаси бош котиби Хироказу Мацунонинг айтишича, атом электр станцияларига ҳеч қандай зарар етказилмаган.

East Japan Railway Co маълумотларига кўра, Тохоку Синкансэн тезюрар поезди Фукусима ва Сироисизао станциялари оралиғида рельсдан чиқиб кетган, бироқ унинг бортидаги барча 78 йўловчи ва экипаж аъзолари омон-эсон.

JR East пайшанба куни эрталаб Насусиобара ва Мориока станциялари ўртасида тезюрар поезд қатнови ҳалокат туфайли тўхтатилганини маълум қилди.

Муаллиф: Ақбопе Абдрасул

Сўнгги хабарлар