Японияда 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила
Фото: агентство Petra

ASTANA. Kazinform - Япониянинг Токио шимоли-шарқида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Цунами ҳақида огоҳлантирилмаган, дея хабар беради Kazinform агентлиги Kyodo Newsга таяниб.

Зилзила тунги соат 12:50 да Ибараки префектурасида содир бўлган. Япония метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, Япониянинг Хитачи шаҳрида сейсмик ҳодисалар интенсивлигининг 7 балли шкаласи бўйича 5 баллдан паст ва Такахаги яқинида 4 баллдан паст даражада қайд этилган.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, префектурада қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Зилзила «Токай-2» атом электр станциясига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, деди станция оператори.

Аввалроқ Япония қирғоқларида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинган эди, унинг эпицентри 122 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Кисаразу шаҳридан 396 км жануби-шарқда. Эпицентр 10 км чуқурликда жойлашган.

Сўнгги хабарлар
telegram