Японияда 16 кишини чақмоқ урди

молния, небо, ночь
Фото: report.az

Япониянинг Миязаки музофотида яшин чақнаб, мактаб футбол майдонида ўйнаётган 16 кишини жароҳатлади, деб хабар береди Kazinform ЎзАга таяниб.

“Kyodo” агентлиги хабарига кўра, Оёдо Гакуэн Хошо лицейида икки жамоа ўртасидаги машғулот пайти юз берган ҳодисадан сўнг дарҳол ўқув муассасасига ўт ўчириш бошқармаси ходимлари етиб келган.

Жабрланганлар касалхонага ётқизилди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. NHK давлат телерадиокомпанияси хабарида яшин урганлар юрак хуружига учрагани айтилган.

Япония метеорология агентлиги (JMA) илиқ ва нам об-ҳаво паст босимга сабаб бўлаётгани, ёмғир булут тўпланиши ва чақмоқ чиқиши учун шароит яратаётганидан огоҳлантирган.

Сўнгги хабарлар