Япония тоза энергия экспорт қилиш учун пауэрбанк кемасини иҳтиро қилади

ASTANA. Kazinform – Япониялик мутахассислар «Barisha» халқаро денгиз кўргазмасида илк бор «Аккумуляторли танкер» лойиҳасини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.
None

Стартап PowerX бутун дунё бўйлаб қайта тикланадиган энергияни етказиб бериш учун 96 та кучли батареяга эга кема устида ишламоқда. Биринчи кема 2025 йилгача тайёр бўлади, унинг синовлари эса 2026 йилга мўлжалланган.

140 метр узунликдаги аккумуляторли кема 300 километр масофани босиб ўта олади. Танкер бир сафар давомида 241 МВт/соат тоза энергияни ташиши мумкин.

Компания кема сиғими нефть экспорти миқёсида кичик бўлиб кўриниши мумкинлигини таъкидлар экан, кема келажакда кўпроқ аккумуляторлар билан ишлаш имконини берадиган «мослашувчан конструкция»га эга эканлигини айтди.

Кема портларга кириб, маҳаллий инфратузилмани қувватлантириши кутилмоқда. Шунингдек, у денгиздаги шамол фермалари ва қуруқлик ёки сув ости кабелларига кириш қийин бўлган ҳудудларга хизмат қилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар