Япония тарихида илк бор аёл киши адмирал унвонини олди

Япония Мудофаа вазирлиги мамлакат тарихида илк бор аёл кишига олий адмирал унвонини беришга қарор қилди. Ушбу унвон 57 ёшли Нацуэ Кондога берилди. У илгари вице-адмирал унвонига эга бўлиб, катта денгиз қўмондонлик ходимларини тайёрлаш мактабини бошқарган, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.

Япония
Фото: Kazinform

«У энди Япония қирғоқ мудофаа кучлари қўмондони бўлади», - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, мамлакат қуруқлик ва ҳаво кучларида ҳам аёллар ҳеч қачон энг юқори генерал унвонини олишмаган.

Айни пайтда Япония Мудофаа вазирлиги қуролли кучларда қўмондонлик лавозимларида аёллар сонини кўпайтириш дастурини амалга оширмоқда. 2025 йилга келиб, улар майор ва ундан юқори даражалардаги офицерлар ва генералларнинг камида 5 фоизини ташкил этиши кераклиги айтилмоқда.

Сўнгги хабарлар