Япония сайёҳлар учун карантин талабларини сезиларли даражада енгиллаштирди

None
TOKYO. Kyodo-Kazinform – Энди Японияга келаётган хорижлик фуқаролар яна туристик гуруҳлар таркибида эмас, балки мамлакат бўйлаб якка тартибда саёҳат қилишлари мумкин. Япония билан визасиз режим келишувига эга бўлган мамлакатлардан келаётган сайёҳлар учун виза олиш талаби ҳам бекор қилинди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, 11 октябрдан бизнес ва таълим мақсадларида киришга қўйилган чекловларнинг аксарияти бекор қилинган. Японияга кунига 50 минг кишигача кириш чеклови олиб ташланди.

Шу билан бирга, мамлакатга келганлар учун вакцинация ҳужжатини кўрсатган ёки 72 соат олдин ПЗР тестини топширган шахсларга мажбурий карантин талаблари бекор қилинади.

Фото:english.kyodonews.net


Сўнгги хабарлар