Япония орбитага кичик ёғоч сунъий йўлдошни олиб чиқади

ASTANA. Kazinform - Япония олимлари дунёдаги анъанавий космик аппаратлардан фарқ қилувчи миниатюра ёғоч сунъий йўлдошни яратди.

жерсерік
Фото: azertag.az

АЗЕРТАДЖ агентлигининг хабар беришича, LignoSat номли зонд магнолия дарахтидан яратилган. У Халқаро космик станция (ХКС) бортида ўтказилган тажрибалар давомида тўлиқ синовдан ўтказилди. Магнолия дарахти ажойиб барқарорликка эга ва кучли силкинишга бардош беради. Қурилма шу йилнинг ёзида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ўлчами бор-йўғи қаҳва чашкасидек бўлган сунъий йўлдош орбитада бир қатор тажрибалардан ўтади.

- Сунъий йўлдошнинг вазифаларидан бири - ёғоч конструкциянинг фазовий деформациясини ўлчашдир. Ёғоч бир йўналишда мустаҳкам ва барқарор, лекин бошқа йўналишда ўлчамдаги ўзгаришлар ва ёриқларга мойил бўлиши мумкин”, - дейди лойиҳа менежери Кодзи Мурата.

Зонд коинотда камида олти ой қолиши ва миссия охирида атмосферанинг юқори қатламларига қайта кириши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар