12:50, 05 Ноябрь 2021 | GMT +5
Япония Қозоғистоннинг собиқ элчиларини давлат орденлари билан тақдирлади
NUR-SULTAN. Kazinform - Япония Ҳукумати Олий Ҳазратлари Император Нарухито номидан Қозоғистоннинг Канададаги Элчиси Ақилбек Камалдинов ва Қозоғистоннинг Грециядаги Элчиси Ерлан Баударбек-Қожатаевни «Шарқ, Олтин ва Кумуш Юлдуз» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Япониядаги Элчихонаси маълумотига таяниб, Kazinform хабар беради.
Япония Ташқи ишлар вазирлиги сайтида ёзилишича, дипломатлар Қозоғистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва дўстликни чуқурлаштиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган.
A. Камалдинов 2007—2016-йилларда Қозоғистоннинг Япониядаги Элчиси, 2016—2018-йилларда эса ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Е. Баударбек-Қожатаев 2016-2021 йилларда Қозоғистоннинг Япониядаги Элчиси, 2017-2021 йилларда эса Япониянинг Токай университети профессори бўлган.
Мукофотланган дипломатлар япон ва инглиз тилини билишади.