Япония компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 7,8 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди

Япония компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 7,8 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди
Фото: ҚР ТИВ

ASTANA. Kazinform - Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Қуантиров Япониянинг Қозоғистондаги Жлчиси Жун Ямада билан учрашув ўтказди, унда томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Музокаралар чоғида А.Қуантиров Қозоғистоннинг Япония билан транспорт-логистика, тоғ-кон ва металлургия саноати, қайта тикланадиган энергия манбалари, чиқиндиларни қайта ишлаш, рақамлаштириш ва инфратузилма каби соҳаларда сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича юқори салоҳиятини қайд этди. Вазир ўринбосари мамлакат Ҳукумати Қозоғистонда лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган Япония компанияларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

– Астана ва Токио фаол сиёсий мулоқотни йўлга қўйди, иқтисодий ҳамкорликнинг юқори даражасига эришди ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда давом этмоқда. 18 йил давомида Япония компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 7,8 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди ва биз иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятларни кўрмоқдамиз, — деди А.Қуантиров.

Ўз навбатида Ж.Ямада Қозоғистон Япониянинг стратегик ҳамкори эканлигини ва сўнгги пайтларда Қозоғистонда корхоналар очишга кўпроқ компаниялар қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Япония компаниялари Қозоғистонга энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт салоҳиятини, инфратузилмани ривожлантириш, хусусан, логистика жараёнини рақамлаштиришда ёрдам бериши мумкин. Япония Элчиси 2026 йилда мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, бизнес ва туризм имкониятларини кенгайтиришини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида стратегик шерикликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар
telegram