Япония қирғоқларида бўёқ олиб кетаётган танкер ағдарилиб, 8 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Япония қирғоқларида кимёвий моддалар олиб кетилган танкер ағдарилиб кетди. Чоршанба куни эрталаб Жанубий Кореянинг Keoyoung Sun кемасидан қирғоқ қўриқлаш хизмати авария сигналини олди. У жануби-ғарбий Муцуре ороли қирғоғида бўлган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

танкер
Фото: Euronews

Қутқарувчилар етиб келгунига қадар танкер ағдарилиб кетган.

Маълумки, кема бортида 11 киши – Жанубий Корея, Хитой ва Индонезия фуқаролари бўлган.

Хабар қилинишича, улардан саккиз нафари ҳалок бўлган. Экипажнинг яна бир аъзоси тирик қолган. Икки киши бедарак йўқолган.

Танкер 980 тонна акрил кислотани ташиган.

У елим, бўёқ ва жило ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Ушбу кимёвий модда терини, кўзларни ва турли органларнинг шиллиқ пардаларига зиён келтириши мумкин.

Ҳозирча кемадан кимёвий моддалар сизиб чиққани ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Аммо расмийлар профилактика чораларини кўрмоқда.

Кеманинг ағдарилиши сабаблари ҳозирча номаълум. Минтақада об-ҳаво ноқулай бўлган.

Сўнгги хабарлар