Япония хусусий сайёҳлар учун чегараларни очади
Маҳаллий ОАВ ҳукумат вакилига таяниб хабар беришича, хорижликлар Японияга гуруҳ сафаридан ташқари саёҳат қилишлари мумкин, бироқ бунинг ўз шартлари бор. Саёҳатчи авиачипталарни ва турар жойни сайёҳлик агентлиги орқали буюртма қилиши керак. Бундай ҳолда, сайёҳлик агентликлари саёҳатчининг аниқ манзилини билиб олади. Компанияларнинг вазифаларига ижтимоий масофа қоидалари ҳақида маълумот бериш ҳам киради. Агар меҳмонлар касал бўлса, агентликлар боғловчи бўлади.
Сайёҳлик агентликлари томонидан тақдим этилмаган турар жойлар, масалан, хусусий квартиралар ва кичик меҳмонхоналарда қолишни истаган саёҳатчиларга мамлакатга киришга рухсат берилмайди.
Бундан ташқари, 7 сентябрдан бошлаб мамлакатга ҳар куни 20 эмас, балки 50 000 саёҳатчи қабул қилиниши режалаштирилган.