“Япония гўзали” танловида ғолиб чиққан украиналик қиз унвонидан воз кечди

ASTANА. Кazinform - “Япония гўзали” гўзаллик танлови ғолиби тождан бош тортди. Бунга аввалги икки жанжал сабаб бўлган, деб хабар беради BBC.

“Япония гўзали” танловида ғолиб чиққан украиналик қиз унвонидан воз кечди
Фото: INSTAGRAM/KAROLINA0824

“Япония гўзали-2024” танлови ғолиби, Украинада туғилган япониялик Каролина Сиино унвондан бош тортди. Бу ҳақдаги маълумотни унинг онаси Украинадаги ВВC хизматига тасдиқлади. Бундай ҳодиса мусобақа тарихида биринчи марта юз берган.

26 ёшли Каролина Сиино икки ҳафта олдин Япония гўзаллик танловида ғолиб чиққан эди. У тож кийганидан кейин қизнинг этник келиб чиқиши ҳақида мунозаралар бошланди.

Каролина Украинанинг Тернополь вилоятида туғилган. Ота-онаси ажрашиб, онаси япон йигитига турмушга чиққанидан кейин у 5 ёшида Японияга кўчиб ўтди.

Сиино Япония фуқаролигини олиб, гўзаллик танловида ғолиб чиққан биринчи аёл бўлди. У Япония фуқаролигини 2022 йилда олган.

Япония халқи ижтимоий тармоқларда унинг танловдаги ғалабаси ҳақида турли фикрлар билдиришди: баъзилар фуқароликка қабул қилинган аёлнинг тож кийишини олқишлашди, бошқалари эса у японларнинг анъанавий гўзаллик идеалларини ифодаламаслигини айтишди.

Танлов ташкилотчиларининг сўзларига кўра, ҳакамлар Каролина Сиинони қатъий ишонч билан ғолиб деб танлади.

“У япон тилида чиройли ва тўғри гапиради ҳамда ёзади. У биздан кўра кўпроқ япондир”, - дейди ташкилотчи Ай Вада.

Бироқ, воқеа шу билан тугамади.

Кеча Япониянинг Shukan Bunshun журнали ва мамлакатнинг бошқа нашрлари Каролина Сиинонинг уйланган эркак билан муносабатлари ҳақида ёзишди.

Танлов ташкилотчиларининг айтишича, Сиино эркакнинг уйланганидан бехабар. Бироқ, душанба куни хабар қилинганидек, қиз ўзи билан бирга бўлган эркак уйлангани ва оиласи борлигини билишини тан олди.

Сиино ўзининг Instagram саҳифасида япон тилида баёнот бериб, ёлғон учун узр сўради.

У унвонидан воз кечишини ҳам ёзган. Танлов ташкилотчилари унинг тождан воз кечишини қабул қилишди.

Танлов натижаларига кўра бир нечта вице-мисслар танланган бўлса-да, “Япония гўзали” унвони йил охиригача вакант бўлиб қолади.

Сўнгги хабарлар