Япония бош вазири: Россия ва КХДР дунёда ядровий қуролсизланиш бўйича вазиятнинг ёмонлашувида айбдор

ASTANA. Kazinform — Дунёда ядровий қуролсизланиш ҳолатининг ёмонлашувида Россия ва КХДР айбдор. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида парламент қуйи палатаси ялпи мажлисидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Фумио Кисида
Фото: Anadolu

“Ядровий қуролсизланиш атрофидаги вазият Россия томонидан юзага келган ядро таҳдиди ҳамда Шимолий Кореянинг ядро ва ракета технологиялари ривожланиши туфайли тобора мураккаблашиб бормоқда”, – деди у.

Кисида Япония ўз саъй-ҳаракатларини ядровий қуролсиз дунё яратишга сарфлайди, деб ишонтирди.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, 2022 йилда таклиф этилган “Хиросима ҳаракат режаси” концепцияси асос қилиб олиниши мумкин. Унда ядро қуролидан фойдаланмаслик муҳимлиги қайд этилган. Лойиҳада, шунингдек, ядро қуролига эга давлатлар ядровий материаллар ишлаб чиқариш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишлари шарт.

Иккинчи жаҳон уруши охирида АҚШ Япониянинг таслим бўлишини тезлаштириш мақсадида Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлади. Бу инсоният тарихида ядро қуролидан жанговар мақсадларда фойдаланишнинг ягона намунаси бўлди. Турли маълумотларга кўра, Хиросимадаги бомба портлаши пайтида 70-100 минг, Нагасакида эса 70 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Жабрланганларнинг умумий сони, жумладан, кейинчалик нурланиш касаллиги, саратон ва бошқа касалликлардан вафот этганлар ҳозир 500 мингдан ошади.

Москва Ғарб давлатларининг “Россиядан ядровий таҳдид борлиги” ҳақидаги даъволарини бир неча бор рад этган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бундай баёнотларни иккиюзламачилик деб атади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларидан фарқли равишда ҳеч қачон ядровий бомба билан таҳдид қилмаганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар