08:30, 08 Август 2024 | GMT +6
Япония Бош вазири Фумио Кишида расмий ташриф билан Қозоғистонга келади
ASTANА. Кazinform - Япония Бош вазири Фумио Кишида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 9-10 август кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.
9 август куни Астана шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммити бўлиб ўтади.
10 август куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Япония Бош вазири Фумио Кишида икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.