Япония аёллар терма жамоаси стол тенниси бўйича Осиё чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Астанадаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги жамоавий баҳслар якунига етди.

Жапония әйелдер құрамасы үстел теннисінен Азия чемпионы атанды
Фото: Қозоғистон стол тенниси федерацияси

Финал баҳсида Хитой ва Япония термалари тўқнаш келишди.

Жапония әйелдер құрамасы үстел теннисінен Азия чемпионы атанды
Фото: Қозоғистон стол тенниси федерацияси

Япониялик қизлар рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди. Ярим финалда японияликларга имкониятни бой берган Ҳиндистон терма жамоаси эса бронза медалини қўлга киритди.

Жапония әйелдер құрамасы үстел теннисінен Азия чемпионы атанды
Фото: Қозоғистон стол тенниси федерацияси

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 7-8 ўринлар учун кечган баҳсда Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалда Ҳиндистонга имкониятни бой берганди.

Кирилл Герасименко иккита ўйинда мағлуб бўлди, Алан Қурманғалиев терма жамоага битта ғалаба келтирди. Айдос Кенжеғулов эса рақибига имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси Ҳиндистонга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, ярим финалдан четда қолди.

Сўнгги хабарлар