15:58, 09 Март 2022 | GMT +5
Январ воқеаси: Алматида ўғирланган қуролларнинг катта партияси топилди
ALMATY. Kazinform – 5-6 январ кунлари Алматидаги тартибсизликлар чоғида қурол-яроғ дўконларидан ўғирланган қурол партияси топилди. Бу ҳақда Транспорт полицияси бошқармаси бошлиғи Онал Бекиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Онал Бекиевга кўра, Алмати аэропортидаги тартибсизликларда иштирок этган 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўғирликда гумонланиб, қўлга олинган ва ундан 2 дона пичоқ ва тўппонча мусодара қилинган.
Шунингдек, полиция унинг 43 ёшли шеригини аниқлаб, қўлга олди.Тинтув чоғида 19 дона пневматик қурол ва улар учун ўқ-дорилар, 10 дона пичоқ, 1 дона арбалет, 6 дона оптик кўзойнак ва 3 дона оптик мослама мусодара қилинди.
«Ҳозирча терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда», - дея хулоса қилди генерал-майор.
Шунингдек, гумонланувчиларнинг бошқа шерикларини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова