Январ воқеаларига алоқадор 72 киши судланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Январ воқеаларига алоқадор 72 киши судланди. Бу ҳақда Мажилисда ҚР Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вақтда ички ишлар органлари томонидан 2919 та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 1000 дан ортиқ гумонланувчи жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Президент енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш бўйича топшириқ берди. Натижада 400 дан ортиқ гумонланувчидан 219 нафари озод этилди. Оғир ва ўта оғир жиноятларда гумон қилинаётган 184 нафар шахс ҳибсда», - деди вазир. Унга кўра, тергов давомида 12 мингдан ортиқ одам сўроқ қилинган. 2 мингга яқин экспертиза тайинланди.

«Ўғирланган мулкнинг аксарияти. Шу кунгача 229 нафар айбланувчига нисбатан айблов эълон қилинган. 72 киши судланди. Улардан беш нафари қамоққа олинди. Қолганлари эса бошқа жазоларга ҳукм қилинди», - деди Марат Ахметжанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар