Январ воқеаларида Ўзбекистон фуқароси ғойиб бўлди: яқинлари уни 4 ойдан бери қидирмоқда

ALMATY. Kazinform - Қозоғистонга ишлаш учун кетган эркакни охирги марта Алматидаги «Олтин Ўрда» бозори ёнида кўришган. Бу ҳақда Kazinform Almaty TVга таяниб хабар беради.
None
None

Қорақалпоғистонлик 44 ёшли Азат Жуманиёзов Қозоғистонга ишлаш учун кетган, бироқ январ воқеаларидан кейин қариндошлари у билан боғлана олмаяпти, дейилади Almaty TV хабарида .

«Азатнинг хотини ҳар куни йиғлайди. Қўнғироқ қилади ва қидирув натижалари ҳақида сўрайди. Унинг беш ёшли қизи ҳам доимий равишда «дадам қаерда?» деб сўрайди. Менимча, у майдонга чиқмаган. Чунки 5 январ куни Долан қишлоғи яқинида унинг телефони ўчиб қолган. Тартибсизликлар Алматида бўлиб ўтди. У ерга бориши мумкинми? Менимча, йўқ», — деди бедарак йўқолган шахснинг укаси Нурлан Ўтениёзов.

Азатнинг яқинлари унинг тириклигига умид қилишмоқда: эркакнинг жасади ҳеч бир ўликхонадан топилмаган. Кўнгиллилар ихтиёрий равишда эркакни қидиришга киришган, аммо бу ҳеч қандай натижа бермаган. Азат Жуманиёзовнинг оиласи полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

«Ушбу факт Алатау тумании ИИБда қайд этилган. Қидирув иши қўзғатилди, махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилди, унинг ҳаракатлари бедарак йўқолган шахсни қидириш ва унинг турган жойини аниқлашга қаратилган», — деди Алмати полиция департаменти расмий вакили Салтанат Азирбек.

Полиция Жуманиёзовнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлганларни 102 рақамига қўнғироқ қилишга чақиради.


Сўнгги хабарлар