Январ воқеаларида шикастланган биноларга 31 миллиард тенге ажратилди

«Ўта зарар кўрган объектлардан бири Президентнинг Алматидаги қароргоҳи бўлиб, сизларга маълумки, ушбу объектни қайта тиклаш ўрнига бузиб ташлашга қарор қилинди. Қолган 41 та объектга 31 миллиард 100 миллион тенге ажратилди. 37 та объект қайта тикланди. Жорий йилнинг январ ойида Жетису вилояти ҳокими биносини, март ойида Алмати шаҳар Бош прокуратурасининг Ҳуқуқий статистика ва ахборот маркази биносини ва Алмати шаҳри ҳокими биносини реставрация қилиш якунланади», — деди Роман Скляр.
Шунингдек, Алматидаги Телерадио мажмуаси биносини таъмирлашнинг иложи йўқ. Шу боис бино янгидан қурилиб, йил охиригача битказилади. Бундан ташқари, унга давлат экспертизаси томонидан белгиланган маблағлар ажратилади.
«Ҳозир давлат экспертизаси ўтказилмоқда. Савдо объектларига келсак, жами 356 та савдо объекти зарар кўрган. Энди уларнинг ҳаммаси тикланди. 1789 та тадбиркорлик субъекти зарарни тўғридан-тўғри қоплаш бўйича мурожаат қилган бўлса, барча кичик ва ўрта бизнес объектлари бўйича 16 миллиард 700 миллион тенге компенсация тўлаб берилди», — деди Р. Скляр.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи