Январ воқеалари Қозоғистон иқтисодиётига таъсир кўрсатмайди – вазир ўринбосари

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Президент ташаббусларини амалга ошириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган Ҳукумат ҳаракат режасини ишлаб чиқиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

ҚР Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов Қозоғистондаги январ фожиасидан кейинги иқтисодий вазият ва сўнгги иқтисодий ташаббуслар ҳақида маълумот берди.

«Ўтган йили иқтисодий ўсиш динамик траекторияга кирди. Реал ЯИМ дастлабки 3,1 фоиздан ошди ва 4 фоизни ташкил этди», — деди Т.Жақсилиқов.

Айни пайтда Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан Президентимиз ташаббусларини амалга ошириш бўйича Ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Ҳужжатда ҳукуматнинг инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти белгилаб берилган.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги аҳоли даромадларини ошириш дастурини ишлаб чиқмоқда. Шу билан бирга, камбағаллик ва ишсизлик бўйича реал вазиятни таҳлил қилиш асосида тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, Давлат раҳбари топшириғига асосан вазирлик томонидан квазидавлат сектори субъектларини тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Т. Жақсилиқовнинг сўзларига кўра, Миллий иқтисодиёт вазирлиги мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилган. У фуқаролар ва тадбиркорлар хавфсизлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий вазиятни тезкорлик билан ўрнатишга қаратилган бир қатор кечиктириб бўлмайдиган ва қисқа муддатли чора-тадбирлардан иборат.

«Ушбу режа яқин ойларда давлат органлари томонидан тегишли топшириқларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради. Уни амалга ошириш орқали биз мамлакатдаги иқтисодий вазиятни тезда тиклаймиз ва нормал ҳолатга қайтамиз», - деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

«Январ фожиалари йиллик иқтисодий ўсишга жиддий таъсир кўрсатмайди. Бунинг сабаби, иқтисодий фаолият вақтинчалик ва фақат маълум ҳудудлардагина тўхтатилган. Жабрланганларга, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолига зарур ёрдам кўрсатилмоқда», — деди Тимур Жақсилиқов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар