Январ воқеалари: 14 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда тергов изоляторида ўтирибди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Элвира Азимова январ воқеалари бўйича ҳибсга олинган хорижликлар сонини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вақтда тартибсизликлар сабабли тергов ҳибсхоналарида 18 нафар хорижлик бор. Улардан 14 нафари Ўзбекистон, икки нафари Россия ва икки нафари Қирғизистон фуқаролари», — деди у.

Шунингдек, маҳбусларни сақлаш шароитлари ҳақида маълумот берди.

«6 январдан кейинги дастлабки 48 соат давомида уларга ичимлик суви ва овқат ўз вақтида етказиб бермаслик ҳолатлари кузатилди. Вақтинчалик ҳибсхоналарда одамларнинг кўплиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди. Кейин вазият ҳал қилинди. 10 январдан бошлаб барча маҳбусларга уйдан посилка олишга рухсат берилди. Бугунги кунда овқатланиш стандарти кузатилмоқда. Лекин овқат сифати бўйича бир қанча шикоятлар бор», - дейди Элвира Азимова.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар