Январ воқеаалари: Қозоғистонда полиция 3000 га яқин ишни тергов қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда терговчилар январ воқеалари билан боғлиқ 2997 та жиноят ишини тергов қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи Санжар Адилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Умумий тартибсизликлар билан боғлиқ жиноят ишлари махсус прокурорлар томонидан кўриб чиқилса, тартибсизликлар пайтида содир этилган ўғирлик, талон-тарож, қурол-яроғ ўғирлаш ва бошқа жиноятларни тергов қилиш билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шуғулланади. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 2997 та жиноят иши тергов қилиниб, улар бўйича 194 нафар шахс суд қарори билан қамоққа олинган. Хусусан, оммавий тартибсизликлар пайтида ўғирлик қилишда гумонланиб 152 нафар, ноқонуний қурол сақлаш ишлари бўйича 22 нафар, қурол ўғирлаш бўйича 24 нафар шахс қўлга олинди», — деди спикер.

Шахси, саломатлик ҳолати ва терговга кўрсатилган ёрдам ҳисобга олиниб, 199 нафар гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси - гаров, уй қамоғи ва шахсий гаровга ўзгартирилди.

«Гумонланувчиларга тергов изоляторларида, шунингдек, зарур ҳолларда тиббий муассасаларда малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганлар ўртасида соғлиғидан шикоятлар йўқ. Улар адвокатлар, қариндошлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан тўсиқсиз мулоқот қилишлари мумкин. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан январ воқеалари бўйича 174 нафар гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган», — деди Санжар Адилов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар