Январ ойида Қозоғистон давлат бюджетига 1,5 триллион тенге тушган

Вазирнинг сўзларига кўра, давлат бюджетига 1,5 трлн тенгега яқин маблағ тушган, бу режанинг 144 фоизга бажарилганини билдиради.
«Бундан ташқари, республика бюджетига 1,1 трлн тенге маблағ тушди ёки режа 139 фоизга бажарилди. Даромад режаси 310 млрд тенгега, шу жумладан солиқлар 302 млрд тенгега ортиғи билан бажарилди», — деди Е. Жамаубаев Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.
Корхоналар даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва хом нефтга экспорт божхона тўловлари – солиқнинг ортиқча тўловларининг асосий суммаси ҳисобланади.
382 та йирик солиқ тўловчилар томонидан декларацияланган аванс тўловларининг ўтган йилнинг январ ойига нисбатан 48,8 фоизга ёки 53 млрд тенгега ўсишига сабаб бўлган.
«Қўшилган қиймат солиғи бўйича режанинг ортиғи билан бажарилиши омиллари: товарлар, ишлар ва хизматларни сотиш ҳажмининг ошиши; қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг 18 фоизга ўсиши; Ўтган йилнинг январига нисбатан учинчи давлатлардан импорт ҳажми 84 фоизга ошди», — дея тушунтирди Молия вазири.
Шу билан бирга, хом нефтга экспорт божхона божи бўйича режанинг ортиғи билан бажарилиши, асосан, тенгенинг АҚШ долларига нисбатан курсининг 6,6 фоизга пасайиши ҳисобига бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон иқтисодиёти январ ойида 5,6 фоизга ўсган.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи