Янги Зеландиядаги «Габриэль» циклони оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Янги Зеландия Бош вазири Крис Хипкинс ОАВга табиий офат қурбонлари сони ортиши мумкинлигини айтди. Душанба куни мамлакат ҳукумати тахминан 13 миллиард Янги Зеландия доллари (8,12 миллиард АҚШ доллари) қийматидаги бўронлар оқибатини бартараф этишга ёрдам бериш режасини кўриб чиқди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, якшанба оқшомида 20 мингдан ортиқ уй ва корхона электр энергиясиз қолган. 3 мингдан ортиқ одам билан алоқа ўрнатиб бўлмайди.
Мамлакат расмийларининг билдиришича, табиий офат оқибатида 10 мингга яқин одам уй-жойсиз қолган. Қайд этилишича, циклондан кўрилган зарар 8 миллиард доллардан ошиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, «Габриэль» циклони мамлакат жорий асрда бошдан кечирган энг катта табиий офат бўлди.
Янги Зеландия ўтган душанба куни мамлакат тарихида учинчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилди, шундан сўнг Шимолий орол бўйлаб электр таъминотида катта узилишлар бўлди, рейслар бекор қилинди ва мактаблар ёпилди.
Бош вазир Хипкинс фавқулодда ҳолат режимини яна етти кунга узайтирди.
Фото: report.az