12:23, 31 Декабрь 2020 | GMT +5
Янги йилнинг илк кунлари Қозоғистонда 43 даража совуқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво тўғрисида огоҳлантириш эълон қилди, деб ёзади Kazinform.

Компаниянинг прогнозига кўра, 2 январь куни Алмати вилоятида ҳарорат кескин пасайиб, 20-25 даражагача, вилоят шимолида эса 30 даражагача пасаяди.
Жамбил вилояти шимолида 25-30 даража совуқ бўлади.
2-3 январь кунлари Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Павлодар ва Қарағанди вилоятларида 32-37 даража совуқ, баъзи жойларда 42 даража совуқ бўлади.
Шарқий Қозоғистон вилоятида 2-4 январь кунлари 32-37, баъзи жойларда 43 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Об-ҳаво маълумотларининг аниқлиги 95-100%.