Янги йил рекорди: Хитойнинг Харбин шаҳрига 3 млндан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Харбин
Фото: Синьхуа

Янги йил байрамида Шимоли-Шарқий Хитойнинг Хэйлунцзянпровинциясининг маъмурий маркази Харбин шаҳрига 3,05 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди. Шаҳарнинг туризмдан тушган даромади эса 5,91 миллиард юанни (тахминан 832,39 миллион АҚШ доллари) ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Синьхуага таяниб хабар беради.

Шаҳар савдо бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу даврда меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасида 129,4 фоиз ўсиш қайд этилган.

Шаҳар туризм департаменти ходими Ван Хунсиннинг сўзларига кўра, Харбин ижтимоий тармоқлардаги машҳурлиги туфайли мамлакатнинг энг машҳур сайёҳлик масканига айланган.

Шунингдек, шаҳарга сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Харбинда Янги йил байрамида жонли куйлаш, фейерверк намойишлари, боғларда сайр қилиш ва концерт дастурлари каби қатор тадбирлар ташкил этилди.

Харбин ҳокимияти сайёҳларнинг овқатланиш, турар жой, туризм, харид қилиш ва кўнгилочар жойларга ташриф буюриш тажрибасини яхшилаш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширди.

Сўнгги хабарлар