Янги йил рамзи: Қозоғистон ҳудудларида мандарин қанчадан сотилмоқда

Мандарин Янги йил байрамининг рамзига ўхшайди. Шу муносабат билан байрам арафасида мандарин савдоси қизийди, яъни унинг харидорлари ҳам, бошқа мамлакатлардан етказиб берувчилар ҳам кўпаяди. Шу сабабли, мандаринларнинг нархи кўтарилиш тенденциясига эга. Бу йил Қозоғистонга қанча экзотик мева келтирилди? Ушбу саволларга асосланиб, Каzinform агетлиги мухбири ваколатли органлардан тегишли маълумотларни сўради.

Мандарин
Фото: pixabay.com

Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатга мандарин етказиб берувчи асосий давлатлар Хитой, Покистон ва Туркия ҳисобланади.

Цитрус ва экзотик мевалардан биз импорт қилиш имкониятлари туфайли бутун йил давомида баҳраманд бўлишимиз мумкин.

Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида республикага 35607,2 минг АҚШ долларига тенг 51969,9 тонна цитрус ва экзотик мевалар импорт қилинди.

Жорий йилнинг 10 ойида 34 579,8 минг АҚШ долларига тенг 51 095,4 тонна ароматик цитрус мевалари олиб келинган.

Ўтган йилга нисбатан мамлакатга етказиб берилаётган мандарин ҳажми сезиларли даражада ошди. Шунингдек, 12 878,0 минг АҚШ долларига тенг 15 882,5 тонна цитрус мевалар импорт қилинди.

Мандарин нархи мамлакатнинг турли минтақаларида фарқ қилади.

мандарин
Фото: Kazinform

 

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар