14:36, 22 Декабрь 2022 | GMT +5
Янги йил арафасида Қозоғистонда поездлар вагонлари сони орттирилади
ASTANA. Kazinform - Янги йил байрами кунлари Қозоғистон ичидаги барча йўналишдаги поездларда қўшимча вагонлар қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ҳозир поездлар жадвали таҳлил қилинмоқда. Янги йилда қўшимча поездлар қатнови режалаштирилмаган. Бироқ, қўшимча вагонлар бўлади. Йўловчилар оқимига қараб, поездларга қўшимча вагонлар қўшилади. Барча йўналишларга қўшимча вагонлар қўшилади», - деди «Жолаушылар тасымалы» АЖ бош директори Жанибек Тайжанов.
Бош директорнинг сўзларига кўра, 25 декабрдан қўшимча вагонлар ҳаракатлана бошлайди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу