Янги йил арафасида АҚШ Африкадан келганлар учун чекловларни олиб ташлайди
«Булар Жанубий Африка Республикаси ва «омикрон» штамми топилган бошқа етти давлат», - деди Оқ уй матбуот котиби ёрдамчиси Кевин Муноз.
Бундай қарор Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан таклиф қилинган.
«Саёҳатни вақтинчалик тақиқлаш олимларга SARS-CоV-2 вирусининг янги версиясини ўрганиш имконини берди ва АҚШдаги вакциналар вирусга қарши курашда самарали деган хулосага келди», - деди Муноз.
Россия пойтахти мэрияси Москвада 6,3 миллионга яқин одам COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганини маълум қилди.
Бундан ташқари, 6,6 миллион киши биринчи компонент билан эмланди. Мегаполисда коронавирусга қарши коллектив иммунитет 72 фоизни ташкил этади.
Россия пойтахти мэрининг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари Анастасия Ракова коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашганини, бу ҳафта касалланиш 15 фоизга камайганини айтди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин, айниқса, Янги йил байрамларида коронавирусга қарши чораларни кучайтиришга чақирган эди.