Янги вилоятларнинг бюджети қандай шакллантирилади – ҚР Иқтисодиёт вазири жавоби

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров янги ташкил этилган вилоятлар бюджети қандай шакллантирилишини айтиб берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Президент томонидан биринчи ярим йил якунигача бажариш бўйича аниқ топшириқ берилди. Ҳозирда ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Ҳаракатлар алгоритми ишлаб чиқилган. Қайта ташкил этиладиган вилоятлар вакиллари айни дамда Миллий иқтисодиёт вазирлигида. Уларнинг жамоалари бизнинг жамоаларимиз билан ишламоқда. Биз ҳудудий бўлиниш муаммосини ҳал қиляпмиз. Бу масала янада муҳокама қилинади ва Президентнинг тегишли Фармони ишлаб чиқилади. Асосий ташкилий ишларни биринчи ярим йилга қадар якунлаш режалаштирилган. Умуман, шу муддатда тегишли Фармонлар лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент қарори чиқарилади.

Вазирнинг сўзларига кўра, янги ҳудудлар ташкил этиш учун зарур маблағлар ҳисоблаб чиқилмоқда.

«Ҳозир керакли маблағ ҳисоблаб чиқилмоқда. Бунинг учун бизда зарур захиралар мавжуд. Биз жорий бюджетга мослашишга ҳаракат қиламиз. Аммо керак бўлса, қўшимча пул ажратилади. Чунки янги маъмурий-ҳудудий бирликлар пайдо бўлади. Ҳокимиятлар, туманлар тузилиб, штатлар сони тасдиқланади. Уларнинг барчаси учун захирамиз бор. Бу Марказ, хусусан, Давлат раҳбари ташаббуси бўлганлиги учун зарур бўлса, республика бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилади», — деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram