Янги вазир Нурлан Байбазаров миллий иқтисодиётни қандай ислоҳ қилишини айтди
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига берган жавобида миллий иқтисодиётни қандай ислоҳ қилишини айтди.
“Давлат раҳбари “янги иқтисодий сиёсат” йўналишидан келиб чиққан ҳолда янги вазифаларни белгилаб берди. Уларнинг барчаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларидир. Бу борада иккита асосий йўналиш – иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни қайд этиш мумкин. Буларнинг барчаси инвестицияларни жалб қилиш, солиқ ва бюджет тизимига таъсир қилади”, – дейди Нурлан Байбазаров.
“Ундай бўлса, сиздан олдинги вазир бу ишни уддасидан чиқмаганмиди?” – деб сўради журналист. Янги вазир бундай фикрга қўшилмаслигини айтди.
“Бу ишлар бошланди, энди уларни сифатли якунлаш, янги иқтисодий ўсиш учун шароит яратиш керак”, – деди ҚР Миллий иқтисодиёт вазири.