Янги ўқув йили: Қозоғистонда мактаб ўқувчилари неча кун ўқийди ва дам олади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги 2024-2025 ўқув йилининг бошланиш ва якунланиш саналарини, шунингдек, мактабларда якуний имтиҳонлар ўтказиш саналарини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шундай қилиб, янги ўқув йили 2024 йил 1 сентябрда бошланиб, 2025 йил 25 майда тугайди.
1-11 (12) синфларда ўқув йили давомидаги чорак ва таътилларнинг давомийлиги:
- 1-чорак - 8 ўқув ҳафтаси, кузги таътил - 7 календарь кун (2024 йил 28 октябрдан 3 ноябргача);
- 2-чорак - 8 ўқув ҳафтаси, қишки таътил - 10 календарь кун (2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 8 январгача);
- 3-чорак - 10 ўқув ҳафтаси, баҳорги таътиллар - 11 календарь кун (2025 йил 21 мартдан 31 мартгача);
- 1-синфда қўшимча таътиллар – 7 календарь кун (2025 йил 10 февралдан 16 февралгача);
- 4-чорак - 8 ўқув ҳафтаси.
Якуний имтиҳон саналари:
- 9 (10) синф ўқувчилари учун якуний имтиҳонлар – 2025 йил 29 майдан 9 июнгача;
- 11 (12) синф ўқувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари 2025 йил 30 майдан 13 июнгача.
- 9 (10) синф ўқувчилари учун якуний аттестациядан ўтказиш муддати:
- 1. математика (алгебра) фанидан ёзма имтиҳон - 2025 йил 29 май;
- 2. таълим уйғур/тожик/ўзбек тилларида олиб бориладиган мактаблар учун (таълим тили) қозоқ тили/рус тили ва она тилидан эссе шаклида, гуманитар фанларни чуқур ўрганадиган мактаб ўқувчилари учун ёзма имтиҳон, цикл - ёзма иш (мақола, ҳикоя, эссе) - 2025 йил 2 июн;
- 3. ўзингиз танлаган фан бўйича ёзма имтиҳон (физика, кимё, биология, география, геометрия, Қозоғистон тарихи, жаҳон тарихи, адабиёт (таълим тилига кўра), чет тили (инглиз/француз/немис, информатика) – 5 июнь 2025 йил;
- 4. таълим рус/ўзбек/уйғур/тожик тилларида олиб бориладиган синфларда қозоқ тили ва адабиётидан ёзма имтиҳон ва қозоқ тилидаги синфларда рус тили ва адабиётидан ёзма имтиҳон – 2025-йил 10 июнь;
11 (12) синф ўқувчилари учун:
1. Қозоғистон тарихидан оғзаки имтиҳон - 2025 йил 30 май;
2. алгебра ва элементар анализдан ёзма имтиҳон – 2025 йил 3 июнь;
3. таълим уйғур/тожик/ўзбек тилларида олиб бориладиган мактаблар/синфлар учун қозоқ тили/рус тили ва она тилидан ёзма имтиҳон (таълим тили) - 2025 йил 6 июнь;
4. танлов фанидан ёзма имтиҳон (физика, кимё, биология, география, геометрия, жаҳон тарихи, ҳуқуқ асослари, адабиёт (таълим тили бўйича), чет тили (инглиз/француз/немис), информатика) - 12 июнь 2025;
5. таълим ўзбек/уйғур/тожик/рус тилларида олиб бориладиган мактаб/синфларда қозоқ тили ва адабиёти ва қозоқ тилида олиб бориладиган мактаб/синфларда рус тили ва адабиёти фанидан ёзма имтиҳон – 2025 йил 13 июнь.