Янги рекорд - Канадалик фермер дунёдаги энг узун қовоқча етиштирди

Канаданинг Онтарио шаҳрида яшовчи фермер ўз боғида 2,6 метр узунликдаги қовоқча (кабачки) ўстирди, бу рекорддаги энг узун қовоқча бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform east-fruit.comга таяниб.

кабачки
Фото: CHCH News

Генри Д`Анжела Гиннеснинг рекордлар китобига гигант сабзавотни дунёдаги энг узуни деб тан олиш учун ариза топширди.

Генри Ниагара шаршарасидан 30 мил ғарбда жойлашган Торольд шаҳридан. У ўн йил аввал қовоқча етиштиришни бошлаган. Унинг сўзларига кўра, сабзавот муваффақиятининг сири - мўл-кўл суғориш ва ўғитлар. Бундан ташқари, Торольд минтақасида ёзнинг энг юқори чўққиларида кундузи 15 соатдан кўпроқ ёруғлик мавжудлиги ўсимликларнинг ўсиши учун қўшимча имкон беради.

Энг узун қовоқча бўйича олдинги рекорд Жон Жованни Скозафавейнга тегишли бўлган.

2014 йилда у 2,5 метр узунликдаги қовоқча етиштирган.

Сўнгги хабарлар