Янги қарор: Қозоғистонда эмланмаган ишчилар ҳар 7 кунда бир ПЗР тестидан ўтадилар

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош санитария врачининг янги қарори эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 2 сентябрдаги 38-сонли Қарори 1-банди 1) қисмида кўрсатилган ташкилотлар эмланмаган ишчилар учун ҳар 7 кунда бир марта CОVID-19 учун мажбурий ПЗР тестини ўтказсин», — дейилади қароррда.

Бу ташкилотларга қуйидагилар киради:

- Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари (АХКМ), «Қазпочта» АЖ филиаллари, иккинчи даражали банклар, молия бозори объектлари, суғурта компаниялари, риелторлик агентликлари, реклама агентликлари, айирбошлаш шохобчалари, ломбардлар, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, кимёвий тозалаш шохобчалари, кир ювиш муассасалари, фитнес, спорт мажмуалари, спорт ва дам олиш марказлари, спа ва массаж салонлари / марказлари / хоналари,

- ванналар, сауналар, сузиш ҳавзалари, пляжлар, тикув ательелари, фото салонлар, пойабзал устахоналари, гул дўконлари, пойабзал, кийим-кечак қайта тикиш, оргтехника таъмирлаш хизмати, нотариус, бухгалтер ва консалтинг, маникюр ва педикюр, косметология хизматлари ва бошқа объектлар.

Қарорнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар