Янги Каледониядаги машҳур пляжда акула ҳужумига учраган сайёҳ вафот этди

None
SIDNEY. Кazinform - Янги Каледониянинг Нумеа шаҳридаги машҳур пляжда акула австралиялик сайёҳни қўрқиб кетган одамларнинг кўз ўнгида ўлдирди, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Расмийларга кўра, 59 ёшли эркак қирғоқдан 150 метр нарида сузаётганида унга акула ҳужум қилган. Ҳужум натижасида эркак оёқ ва қўлларидан жароҳатлар олган.

Хабар қилинишича, бу охирги уч ҳафта ичида Шато-Рояль пляжи яқинидаги учинчи акула ҳужумидир.

Яқин атрофда сузган одамлар эркакни яна пляжга олиб кетишган, у ерда фавқулодда хизматлар уни жонлантиришга ҳаракат қилишган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ўшанда кўплаб одамлар сувда бўлган ва ваҳима уйғотган ҳужумга гувоҳ бўлган.

Расмийлар ҳудуддаги аксарият пляжларни ёпиб қўйди ва яқин атрофдаги сувларда акулаларни ушлашга буйруқ берди.

29 январ куни худди шу ҳудудда акула 49 ёшли эркакка, бир неча кундан кейин эса сёрферга ҳужум қилди.

Вануатудан жанубда жойлашган Янги Каледония (Франтциянинг Ғарбий Тинч океанидаги денгиз ҳудуди) Австралиядан 1200 км шарқда жойлашган. Бу ерда атиги 270 минг киши истиқомат қилади. Флорида Табиий тарих музейи маълумотларига кўра, Янги Каледония акула ҳужумлари бўйича дунёда 13-ўринни эгаллайди. Музей ходимлари 1958 йилдан бери акула ҳужумлари статистикасини юритиб келади.

Фото: GETTY IMAGES

Сўнгги хабарлар
telegram