Янги инвестиция лойиҳалари Қозоғистонда 147 минг иш ўрни яратишга ёрдам беради
«2029 йилгача 147 мингга яқин иш ўрни яратиш билан умумий қиймати 33 триллион тенгедан зиёд 800 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган», – деди Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш қарийб 9 триллион тенге миқдорида маҳсулот ишлаб чиқаришни, импортнинг 5 триллион тенге, экспортнинг эса 4,2 триллион тенге даражасини таъминлайди.
– Машинасозлик, қурилиш, енгил саноат ва металлургия тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳалар асосан маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган. Амалга оширилаётган лойиҳаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш мақсадида жорий йилда кичик саноат зоналари ишга туширилади, маблағлар саноатни ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан таъминланади», – дея қўшимча қилди Марат Қарабаев.
Муаллиф: Азамат Сиздикбаев