Янги банкноталар бир неча йил давомида босқичма-босқич муомалага киради

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Миллий банкининг эслатишича, янги “Сак услуби” сериясидаги банкноталар бир неча йил давомида босқичма-босқич муомалага киради. Шу билан бирга, муомалада эски ва янги банкнотларнинг биргаликда қўлланиш даври белгиланган. Одатда бу 1 йил, аммо Миллий банк бу муддатни узайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар берди.

теңге
Фото: ҚР Миллий банк

“Паралель муомалада бўлиш муддати тугагандан сўнг, барча банклар ва “Қазпошта” яна 3 йил ичида эски намунадаги банкнотларни янги намунадаги банкнотларга алмаштирадилар. Миллий банк филиаллари эса эски намунадаги банкнотларни чексиз муддатга қабул қилишни давом эттиради!” – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, янги “Сак услуби” серияси билан янгиланган 5 000 тенгелик банкноталар 2023 йил 25 декабрда муомалага киритилган. 2024 йилнинг ёзида эса 10 000 тенгелик банкноталар муомалага чиқарилади.

5 000 тенге номиналидаги банкноталар 2024 йил март ойида оммавий муомалага киради, чунки тегишли жиҳозларни (банкомат, терминал ва бошқалар) мослаштириш ва республиканинг барча ҳудудларига етказиб бериш бироз вақт талаб этади.

Умуман олганда, ушбу серия доирасида 2025 йил охиригача янги сериядаги банкнотларнинг барча номиналларини босқичма-босқич муомалага чиқариш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар