Янги автомобиль йўли Қозоғистоннинг жанубий ва ғарбий ҳудудларини боғлайди
ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Қозоғистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш режалари ҳақида Мажилисдаги Ҳукумат соатида гапирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Қалбатау-Майқапшағай автомобиль йўлини реконструкция қилиш ва Қарағандидан Бўғоз қишлоғигача бўлган йўл участкаларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
– Мавжуд йўл тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш мақсадида Қизилўрда – Ақтўбе автомобиль йўлини тўрт полосали автомобиль йўлига айлантириш, шунингдек, Сариағаш шаҳрида биринчи тоифали айланма йўл қуриш режалаштирилган, – дейди М.Қарабаев.
2025 йилдан Қарағанди-Жезқазған автомобиль йўлини реконструкция қилиш бошланади, бу Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой янги муқобил йўналишини яратади.
Навбатдаги йирик лойиҳа Бейнеу (Манғистау вилояти) ва Сексеул (Қизилўрда вилояти)ни боғловчи янги йўл қурилиши бўлади.
– Узунлиги 736 километр бўлган ушбу автомобиль йўлининг қурилиши 2027 йилда бошланади. Бу Ақтау ва Қуриқ портлари, шунингдек, Туркманистонгача бўлган масофани 900 километрга қисқартиради ва жанубий ва ғарбий ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилайди, - дея қўшимча қилди Транспорт вазирлиги раҳбари.