Яна бир қозоғистонлик бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финалига чиқди

ASTANА. Кazinform– Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир қозоғистонлик спортчи ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Нурсултан Алтинбек 54 килограмм вазн тоифасида илк учрашувини муваффақиятли ўтказди.

Қозоғистонлик боксчи, малайзиялик Аҳмад Шаҳар Муҳаммад Имдадни учинчи раунддаёқ нокаутга учратди ва яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, у ярим финалга йўлланма олди. Демак, ҳеч бўлмаганда бронза медали чўнтагида.

Бугун Санжар Ташкенбай ҳам ярим финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик боксчи ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: sports.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар