Яна бир энг қиммат нархда сотилган автомобиль аниқланди

1962 йилги Ferrari 250 GTO 13 ноябрда Нью-Йоркдаги Sotheby's аукционида 51 705 000 долларга (тахминан 48 300 000 евро) сотилди ва энг қиммат сотилган икиккинчи автомобилга айланди. Бу ҳақда "DW" маълум қилди, деб хабар беради Kazinform aniq.uzга таяниб.

Ferrari 250 GTO
Фото: dw.com

Қайд этилишича, аввал Феррари пойга машинаси бўлган, лекин кейинчалик йўлда фойдаланиш учун қайта жиҳозланган классик қизил шасси сўнгги 38 йил давомида америкалик коллекторнинг мулки бўлиб келган.

Ушбу русум кўп йиллар давомида дунёдаги энг қиммат ва терилган Феррарилардан бири бўлиб келган.

Ауцион ташкилотчилари сотув нархи бироз баландроқ — 60 миллион доллар атрофида бўлишини башорат қилган эди.

Ferrari 250 GTO
Фото: dw.com

 

Сўнгги хабарлар