Якутияда бир суткада 19 та ўрмон ёнғинлари ўчирилди

YAKUTIYA.ТАSS – Кazinform – Маҳаллий ҳокимият матбуот хизмати маълумотларига кўра, Якутияда бир суткада 19 та ўрмон ёнғинлари ўчирилган бўлса, ҳали 174 таси бор, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
None

«Якутияда бир суткада 19 та ўрмон ёнғинлари ўчирилди. Ҳисобот даврида 3605,5 гектар майдонда 21 та ўрмон ёнғинлари аниқланган. Умуман олганда, 9 июль куни эрталаб республика бўйича 289 228,5 гектар майдонда 174 та ўрмон ёнғинлари ва умумий майдони 256 гектар бўлган 1 та ландшафт (табиий) ёнғинлари аниқланди», — дейилади хабарда.

Республиканинг 10 та туманида умумий майдони 72 536,5 га 34 та ўрмон ёнғинини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, ишга 922 киши, 28 бирлик техника ва авиация сафарбар этилган. Якутияда ўрмон ёнғинлари сабабли минтақавий фавқулодда ҳолат жорий этилган. Муниципал характердаги фавқулодда ҳолат режими Алдан, Вилюй, Нерюнгрин, Оймякон, Олекмин ва Усть-Май туманлари ҳудудида қўлланилади.

Якутск ва унинг атрофида ёнғин хавфи 4-даражаси(юқори), Усть-Май ва Томпон туманларида 5-даражаси (жуда юқори) сақланиб турибди.

Сўнгги хабарлар