Якутияда 165 та ўрмон ёнғинлари ўчирилмоқда

None
YAKUTSK. ТАSS - Кazinform - Якутиядаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар гуруҳи 980 кишига кўпайтирилди. Бу ҳақда душанба куни журналистларга Экология, табиатдан фойдаланиш ва ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари Андрей Коноплев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«Ёнғинларни ўчиришга 980 киши жалб этилган. Маҳаллий аҳолидан 150 дан ортиқ киши жалб қилинган, қолганлари профессионал ўт ўчирувчилардир. Минтақалараро маневрларда Бурятия, Забайкаль ўлкаси ва мамлакатнинг бошқа вилоятларидан 218 нафар парашютчи ва десантчи қатнашмоқда», — деди Коноплев.

Унинг қўшимча қилишича, бир кун аввал Якутиянинг Усть-Майский туманига 50 нафар ўт ўчирувчи етиб келган, улар олдин Магадан вилоятидаги ёнғинларни ўчиришган.

45 та техника ва авиация ҳам жалб этилган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита Ми-8МТВ вертолёти Якутияга етиб келди, улар республика раҳбари Айсен Николаевнинг илтимосига биноан минтақага юборилди.

«10 июль куни эрталаб 318 511,5 гектар майдонда 165 та ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Шундан 5 та ёнғин 826,5 гектар майдонда бартараф этилган. Аҳоли пунктлари ва хўжалик объектлари учун ҳеч қандай хавф йўқ», - деди Коноплев Якутияда фавқулодда ҳолат режими амал қилаётганини эслатиб.

Ёнғин мавсуми бошидан буён республикада жами 367 872,8 гектар майдонда 361 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган. 2022 йилда шу кунгача 153 841,1 гектар майдонда 329 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган.


Сўнгги хабарлар