Яқутистоннинг учта аҳоли пунктида минус 57 даража қайд этилди

None
ASTANA. Kazinform – Душанба куни эрталаб Яқутистондаги 20 дан ортиқ пунктларида минус 50 даража ва ундан паст ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда Якутск гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги департаментининг Telegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Москва вақти билан соат 00:00 ҳолатига кўра Хабардино, Верхневилюйск ва Бердигестях пунктларида - 57 даража қайд этилган. Покровск, Оленька ва Сунтар аҳоли пунктларида термометр -56 даража, Томмот ва Нюрбада -55 даража, Дорожний, Амга, Эйик ва Вилюйскда -54 даража қайд этилди. Якутскда ҳаво ҳарорати -50 даража совуқ.

Аёз туфайли Яқутистондаги мактаблар 16-18 январ кунлари масофавий таълимга ўтказилди. 15 январ куни Таълим ва фан вазири Ирина Любимова ҳаво ҳарорати -65 даражагача тушиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва шундай буйруқни имзолади.

Фото: yakutia.kp.ru

Сўнгги хабарлар