09:03, 03 Декабрь 2023 | GMT +6
Якшанба куни Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
3 декабрь куни Қозоғистоннинг кўп қисми циклон таъсирида бўлади, шу туфайли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик, яхвонлик бўрон кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.
Фақат мамлакатнинг жануби-шарқида антициклон туфайли ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Республиканинг барча ҳудудларида туман тушади ва шамол кучайиши мумкин.
Шимолий Қозоғистон, Павлодар вилоятларининг ғарби, шимоли ва жанубида, Ақмола вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида, Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида, кундузи Абай вилоятининг ғарби ва марказида кучли шамол эсади. Шамол тезлиги баъзан 30 м/с ва ундан ҳам зиёд бўлади.