Якшанба куни Испанияда парламент сайловлари бўлиб ўтади

None
Фото: Carloscruz Artegrafia/Pexels
ASTANA. Kazinform – Якшанба куни Испанияда сайлов участкалари очилади. Сайлов ёзги та]тил мавсумига тўғри келди. Кўпчилик аллақачон почта орқали овоз беришган, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Испанияда парламент сайловлари ёзги таътил мавсумига тўғри келди. Сайлов участкаларида овоз бериш якшанба куни бошланади. Кўринишидан, кўплаб испанлар бу куни ўз уйларидан узоқда бўлади. Уларнинг аксарияти почта орқали фуқаролик бурчини бажарганликларини билдиришди. Ушбу турдаги овоз бериш жума кунига қадар ўтказилди. Бош вазир Педро Санчес, социал-демократик партияси минтақавий сайловларда консерваторларга мағлуб бўлганидан кейин муддатидан олдин миллий сайловлар ўтказилишини эълон қилди. Сўров натижаларига кўра, бу икки сиёсий куч парламентдаги кўпчилик учун курашади.

Сўнгги хабарлар