08:30, 28 Январь 2024 | GMT +5
Якшанба куни бўрон бўлиб, кучли қор ёғади – Қазгидромет
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” синоптиклари 28 январь, якшанба кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Атмосфера фронтлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан ва беқарор об-ҳаво ҳукм сурмоқда.
Ёғингарчилик (асосан қор шаклида) бўлади.
Мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.
Шимол ва жанубда туман тушади, кучли шамол эсади, шимолда бўрон бўлади, ғарб ва жанубда йўлларда яхвонлик ҳосил бўлади.