Яқинда Қозоғистондан дунё мамлакатларига янги рейслар очилади

Самолеты  air astana эйр астана Ұшақ
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - ҚР Транспорт вазирлиги яқин келажакда қайси йўналишларда янги халқаро рейслар очилишини маълум қилди.

“Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб “Эйр Астана” авиакомпанияси ўзининг А-320 самолёти билан “Чимкент-Жидда” йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта (сешанба, жума) тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, 1 ноябрдан «SCAT» авиакомпанияси “Чимкент – ​​Сиань” йўналиши бўйича парвозларни бошлайди”, - дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.

Шу билан бирга, 2024 йил декабридан “Эйр Астана” авиакомпанияси “Алмати-Куала-Лумпур” йўналиши бўйича ҳафтасига 3 та рейс билан Малайзияга тўғридан-тўғри йўловчи қатновларини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

“Шунингдек, ўрта муддатли истиқболда Токио ва Нью-Йоркка парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда”, - дея аниқлик киритди агентлик.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram