21:47, 26 Октябрь 2023 | GMT +5
Яқинда компьютерни клавиатура ва сичқонча эмас, кўз ва юз орқали бошқарасиз
Яъни, Chromebook қурилмангизни кўз ҳаракати ёрдамида бошқариш имконини беради. Бу баъзи сабабларга кўра сичқонча ва клавиатурадан фойдалана олмайдиган ёки фойдаланмоқчи бўлмаганлар учун компьютерни бошқаришни сезиларли даражада осонлаштиради.
Мазкур функция ChromeOS 120-версиясида курсор ва сенсорли панел созламалари саҳифасининг "Махсус имкониятлар" бўлимида жорий қилинган, бироқ ҳозирча ишламайди. Ишга тушгач, Chromebook сотиб олишни ёки улардан кўпроқ фойдаланиш кескин ошиши аниқ.
Face Tracking ногиронларга замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятини бериши ва шу орқали уларнинг ҳаётини яхшилаши билан ҳам муҳимдир.