Яқинда барча мактаблар видеоназорат билан 100 фоиз таъминланади - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин йилларда Қозоғистондаги барча мактаблар видеоназорат билан тўлиқ таъминланади. Бу ҳақда ҚР таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Елбасы ва Давлатимиз раҳбари болалар, айниқса уларнинг мактабда бўлган пайтидаги хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда. Бу борада мактабларни 100 фоиз видеоназорат тизими билан таъминлаш катта аҳамиятга эгадир», - деди вазир.

У бунинг қачон амалга оширилишига аниқлик киритиб ўтди.

«Қозоғистонда таълим ва фанни ривожлантириш давлат дастури 2025 йилга мўлжалланган. Аммо биз кўпи билан 1-2 йил ичида ушбу масала тўлиқ хал этилиши керак деб ҳисоблаймиз. Видеоназорат бўйича масалани келгуси йил охирига қадар маҳаллий ҳокимият идоралари тўлиқ хал этиши лозим. Аслида бу катта муаммо туғдирмайди. Яъни, болаларни ҳимоя қилиш учун 2025 йилни кутиб ўтириш шартмас», - деди Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram