Яқин йилларда Қозоғистонда 1300 километрдан ортиқ темир йўл қурилади

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов “Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси фаолияти ва мамлакатнинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳукумат
Фото: Ҳукумат

Транспорт вазири Марат Қарабаевнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 ойида юк ташиш ҳажми 246 миллион тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 фоизга кўпдир. Йил охиригача 300 миллион тонна юк етказиб бериш режалаштирилган.

Келгуси йилларда 1300 километрдан ортиқ темир йўл қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу мамлакатнинг транзит салоҳиятини сезиларли даражада оширади. Хусусан, булар “Достиқ-Мойнти”, “Бақти-Аяғоз”, “Дарбаза-Мақтаарал” йўллари ва Алмати яқинидаги айланма йўлдир.

Шу билан бирга, мавжуд темир йўлар таъмирланади, янги локомотив ва вагонлар харид қилинади, станциялар ва вокзал мажмуалари модернизация қилинади.

Бош вазир “ҚТЖ” МК” АЖ маҳаллий ишлаб чиқарувчилари томонидан келиб тушаётган барча мурожаатларни зудлик билан таҳлил қилиш ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда юк ташишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар